Мамлакатимизда неча киши “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонини олган?
Савол: Шу пайтгача неча киши “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонини олган ва уларнинг қанчаси таълим тизими ходимлари?
Қамариддин ЖЎРАҚУЛОВ
Самарқанд вилояти
Жавоб: 1994 йил 5 майда “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонини белгилаш ва олий нишон — “Олтин юлдуз” медалини таъсис этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни қабул қилинди. Мазкур қонун билан “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони тўғрисидаги низом ҳамда “Олтин юлдуз” медалининг тавсифи тасдиқланган. “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони тўғрисидаги низом”га биноан мазкур унвон олий даражадаги мукофот бўлиб, Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, айрим ҳолларда Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахсларга ҳам давлат ва халқ олдидаги қаҳрамонона хизматлари учун берилиши белгилаб қўйилган.
Шу вақтга қадар “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони билан 95 нафар юртдошимиз мукофотланган. Шундан 12 нафари таълим соҳаси ходимларидир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти девони давлат мукофотлари ва геральдика масалалари бўйича шўъбаси