Ягона мактаб формаси: коррупцияга йўл йўқ
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази мутахассислари замонавий ягона мактаб формаси учун танланган матонинг ўқувчилар соғлиғига таъсирини ўрганиб чиқди. Агар ишлаб чиқарувчи томонидан таклиф қилинаётган ўлчамлар айрим ўқувчиларга тўғри келмаса, ота-оналар айнан шундай матодан мактаб формаси дизайнини ўзгартирмаган ҳолда, мустақил тиктириши мумкин.
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов мактаб формаси тасдиқланишидан сал олдинроқ kun.uz электрон ахборот сайти мухбирига берган интервьюсида “Мактаб формасини жорий этиш ишларига ўқитувчилар ҳам, мактаб директорлари ҳам аралашмайди. Халқ таълими вазирлиги бу борада ҳам шаффофлик тамойилига интилади ва ота-оналар айнан бир ишлаб чиқариш фирмаси томонидан тақдим этилган мактаб формаларини сотиб олишга мажбурланмайди. Улар хоҳласа, тайёрини сотиб олсин, хоҳласа, ўзлари тиктирсин”, деб айтиб ўтганди.