Педагогларнинг болалари боғчага имтиёзли навбатга киритилади
Савол: Шовот туманидаги мактаблардан бирида дарс бераман. 5 ёшли қизимни мактабгача таълим муассасасига қабул қилишмаяпти. Ҳар гал борганимда, “Навбатингиз келишини кутинг”, дейишади. Шу масалада педагогларга қандай имтиёзлар бор?
Фазилат БОЛТАЕВА Шовот тумани
Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг “Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорининг 1-иловаси 2-боб 18-бандига кўра, талабалар ва педагогларнинг болалари имтиёзли навбатга киритилади. Тегишли йўлланмалар муассасаларда ўринлар бўшаган куни навбатга мувофиқ расмийлаштирилади. Бунда имтиёзли рўйхатга киритилган анкеталар бўйича йўлланмалар умумий рўйхатга киритилган анкеталарга нисбатан биринчи навбатда расмийлаштирилади.
Саволга Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги мутахассислари жавоб берди.