“Ўқитувчи ва мураббийлар хиёбонлари” қаерда ташкил этилмоқда?
Савол: Президентимизнинг 2018 йил 14 августдаги қарорида “Ўқитувчи ва мураббийлар хиёбонлари” ташкил этилиши белгиланган. Бундай хиёбонлар қаерларда ташкил этилмоқда?
Анора БОЗОРОВА, Сирдарё туманидаги 31-мактаб ўқитувчиси
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 августдаги қарорида 2018—2020 йилларда жойларда «Ўқитувчи ва мураббийлар хиёбонлари»ни ташкил этиш белгиланган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 ноябрдаги «Ўқитувчи ва мураббийлар хиёбонлари»ни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, «Ўқитувчи ва мураббийлар хиёбонлари»нинг концепцияси тасдиқланди.
Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тасдиқланган лойиҳалар асосида барча туман(шаҳар) марказларидаги маданият ва истироҳат боғлари ҳудудларида хиёбонлар ташкил этиш топширилган.
Хиёбонларда ўқитувчи ва мураббийларни улуғловчи монументлар, кутубхоналар, илмий-маърифий бинолар, музейлар ва кўргазма залларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиш кераклиги қарорда таъкидланган.
Саволга Халқ таълими вазирлиги мутахассислари жавоб берди.