«Ma’rifat»сиз мактабни тасаввур қилолмайман
Мактабимиздаги дарсларни мазмунли ўтказишда, фан тўгараклари фаолиятини ташкил этишда, уларни методик кўрсатма ва тавсиялар билан таъминлашда оммавий ахборот воситаларидан самарали фойдаланамиз. Айниқса, иш режасини тузишда «Ma’rifat» газетаси бизнинг яқин кўмакчимиз бўлмоқда. Унда чоп этилаётган мақолалардан унумли фойдаланамиз.
Шу боис, шахсан ўзим «Ma’rifat»га кўп йиллардан буён обуна бўламан. Газетадаги методик мақолалар иш фаолиятимни такомиллаштиришда қўл келмоқда. Газетани алоҳида тахлам қилиб бораман. Нашрнинг шу йил 5 декабрь сонида эълон қилинган «Беҳбудий армони» (муаллиф — Ҳалим Сайид) мақоласи менга манзур бўлди.
Мактабимиз эришаётган ҳар бир ютуқда газетанинг ҳиссасини сезиб турамиз. Шунинг учун ўқитувчиларнинг аксарияти таълимга оид нашрларга ихтиёрий обуна бўлмоқда.
Гулҳаё БЕКМУРОДОВА, Зомин туманидаги 64-мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари