Ўқитувчи ҳуқуқи ҳимоя қилинди
Дунёдаги барча касбларнинг ўрни бўлак, лекин энг шарафли ва масъулиятли касб эгалари – ўқитувчилардир. Ўқитувчиларнинг жамиятдаги мавқеини қанча оширишга ҳаракат қилмайлик, уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари поймол бўлганлигини тез-тез эшитиб турамиз. Уларнинг истеъмолчи сифатида ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бурчимиздир. Чунки эртанги кун эгалари бўлган ёш авлодни тарбиялашда уларнинг ўрни беқиёс.
Бухоро вилояти Жондор тумани “Самончуқ“ МФЙ Мурғак қишлоғида яшовчи фуқаро Шарипов Бобур Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 1091-ишонч телефонига мурожаат қилган, деб хабар беради www.uza.uz сайти.
Унинг мурожаатига асосан Ғиждувон “Авто тех хизмат” авто салонидан “Cobalt” русумли автомашинани олиш учун шартнома тузилган. Шартнома шартлари бажарилмаганлиги сабабли Бухоро вилояти ҳудудий бирлашмасининг JM-476/18- сонли хатига асосланиб Ғиждувон тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари томонидан мурожаат жойида бориб ўрганилди. “Cobalt” русумли автомашина олиб берилди.
Мурожаатчининг талаби қондирилди ва ариза муаллифи Шарипов Бобур Ғиждувон тумани ИҲҲҚЖ га ўз миннатдорлигини билдирди.