Амир Темур байроғи
Fan
10 / 04 / 2018
Савол: Амир Темур байроғи қандай кўринишга эга бўлган?
Нигора ЭРКИНОВА, Мирзо Улуғбек туманидаги 27-мактаб ўқитувчиси
Жавоб: Соҳибқирон даврига оид манбалар ва миниатюраларда акс эттирилишича, Амир Темур давлатининг байроғи мовий рангда бўлиб, ўртасига учта овалсимон ҳалқа жойлаштирилган. Айрим ҳолларда байроқнинг шакли ўзгарган, тўртбурчак ёки учбурчак кўриниш олган. Учбурчак кўриниш, асосан, қулайлиги боис ҳарбий ҳаракатлар даврида қўлланилган. Байроқ дастасининг узунлиги 4-5 метрга етган. Даста тепасига дубулға ёки ёл кўринишидаги тимсол ўрнатилган.
Саволга тарих фанлари доктори, профессор Қаҳрамон РАЖАБОВ жавоб берди.