Самарқандда Мирзо Улуғбек номидаги халқаро олимпиада ўтказилади
Президентимизнинг жорий йил 17-18 март кунлари вилоятимизга ташрифи давомида берган топшириқлари асосида Халқ таълими вазирлиги, вилоят ҳокимлиги ва бир қатор муассаса ҳамда ташкилотлар ҳамкорлигида 19-23 июнь кунлари Самарқанд шаҳрида 10-11-синф ўқувчилари ўртасида физика ва астраномия фанлари бўйича Мирзо Улуғбек номидаги халқаро олимпиада ўтказилади.
— Олимпиадада 80 га яқин мамлакатдан 100 дан ортиқ ўқувчи-ёшлар иштирок этиши кутилмоқда, — дейди вилоят халқ таълими бошқармаси бўлим бошлиғи Д.Сайдуллаева. — Дастлаб, «Мўъжиза» амфитеатрида тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Синовлар Самарқанд давлат университетининг физика факультетида ўтказилади.
Олимпиада давомида иштирокчиларнинг бґш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида турли маънавий-маърифий тадбирлар, интеллектуал ўйинлар ўтказиш, Самарқанднинг диққатга сазовор жойларига саёҳат қилиш режалаштирилган.
Ҳаким ЖЎРАЕВ