Директорнинг эътирози нотўғри
Савол: 2007 йили Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетини тамомлаганман. 2012 йили эса “Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш” мутахассислиги бўйича қайта тайёрлов курсида ўқиганман. Айни кунда бошланғич синф ўқитувчиси сифатида ишлаяпман. Аммо мактаб раҳбарияти менга мутахассис эмассан деб, 10 соатдан ортиқ дарс бермаяпти. Шу тўғрими?
Дилором ХУШМУРОДОВА
Қумқўрғон тумани, “Исломобод” маҳалласи
Жавоб: Сиз Сурхондарё вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтида “Бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иш” мутахассислиги бўйича қайта тайёрловдан ўтиб, тегишли ҳужжат олган бўлсангиз, мактаб директорининг эътирози нотўғри. Қолаверса, кимга қанча соат дарс ажратиш масаласини мактабда фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг маълумоти, тажрибасини ўрганган ҳолда тегишли фан методик бирлашмаси тавсияси, педагогика кенгаши қарори асосида мактаб маъмурияти ҳал қилади.
Саволга Халқ таълими вазирлигининг кадрлар бошқармаси етакчи назоратчиси Абдуҳамид АБДУҚОДИРОВ жавоб берди.