Биз билан ёнма-ён
Таҳририят ижодий жамоаси асосий материалларни тайёрлаб, нашргача бўлган жараёнда иштирок этса, ташқи муаллифлар газетанинг ранг-баранг, кенг қамровли бўлишини таъминлайди. “Ma’rifat” газетасининг бундай муаллифлари кўп.
Андижон вилоятидан Шуҳратбек Келдиев имзоси билан эълон қилинаётган хабарлар газетамиз саҳифасидан тушмайди. У гапни чўзмай, қисқа, лўнда ёзишни дўндиради.
Абдулла Саидов Жиззах вилоятининг ўаллаорол туманидан. Унга Жиззах билан Тошкент ораси — бир қадам. Табиатга оид мавзулар, ўқитувчилар тажрибаси ҳақида фахрий педагог равон ёзади.
Дилбар Нормуродовани таниган муштарий борки, сурхондарёлик муаллимдан доим қизиқарли фикр ва янгилик кутади. Термиз шаҳридаги 11-мактаб ўқитувчисининг ёзганлари жонли, жўяли. Қайси мавзуда қалам тебратмасин, ўқувчи кўнглидаги гапларни ёзади.
— Она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси бўлсам-да, мақола ёзишга қизиқаман. Бирор мавзу тинчлик бермаса, оқ қоғозга туширгач, енгил тортаман. “Ма’rifat” газетаси ходимларидан миннатдорман, — дейди муаллима.
Абдунаби Абдиев Миришкор туманидаги 22-мактаб директори. Муаллимнинг “Қаердасиз, сирли муаллимлар?” (27 сентябрь, 2017 йил) мақоласи аксарият устозларни сергакликка ундади.
Самарқанд вилояти Қўшработ туманидаги 35-мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Шодиёр Тўраев қалами ўткир, фикри теран муаллифларимиздан. Унинг “Саводсизлик вирусидан огоҳ бўлинг!” (“Ma’rifat”, 2017 йил 11 октябрь), “Мактабда арузни ўрганиш муаммолари” (28 октябрь, 2017 йил) каби мақолалари “Фаслнинг энг яхши ижодкори” танловида ғолиб бўлди.
Янгича фикр-мулоҳазаларини таҳририятнинг интернетдаги манзилига тез-тез йўллаб турадиган муаллифларимиздан Бухоро вилояти Вобкент туманидаги 21-мактаб бошланғич синф ўқитувчиси Дилноза Нарзуллаева 2017 йил 11 октябрда газетамизда эълон қилинган “Бошланғич синфдаги пухта билим юқори синфдаги намунали ўқишга асос бўлади” сарлавҳали мақоласи учун “Энг “Ma’rifat”парвар муштарий” танлови ғолиби бўлди. Булунғур туманидаги 67-мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ўайратжон Қорабеков, андижонлик педагог Моҳидил Хушвақтова ҳақида ҳам яхши гапларимиз бисёр.
Профессор-ўқитувчилар, забардаст олимларнинг “тош босадиган” илмий-педагогик, таълимий-тарбиявий мавзудаги мақолалари газетамиз мазмунини оширмоқда. Жумладан, Абдухалил Маврулов, Мансур Бекмуродов, Муҳаммаджон Қуронов, Равшан Жомонов, Бахтиёр Менглиев, Умарали Қодиров, Феруза Акрамова, Бахтиёр Каримов каби муаллифлар — фахримиз, таянчимиздир.
Назокат ХОЛМЕТОВА tc "Назокат ХОЛМЕТОВА"