Яна бир янги МТМ
Боланинг эрта ёшдан таълимга жалб этилиши унинг бошланғич таълимда муваффақиятли ўқиши билан ижтимоий ва ҳиссий ривожланишига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Шу боис ҳукуматимиз томонидан давлат МТМлари билан бир қаторда нодавлат МТМлар кўпайиши учун ҳам яхши шароитлар, имтиёзлар яратилмоқда.
Пойтахтимизнинг Яккасарой туманидаги нодавлат МТМлар сони яна биттага кўпайди. Хусусий тадбиркор Гавҳар Мамедова ташкил этган 60 ўринли “Кids planet” деб номланган боғча “Ракат” маҳалласи аҳолиси учун янгилик бўлди. Муассасада нутқ ўстириш, атроф-олам билан таништириш, инглиз тили, рус тили, рақс ва расм тўгараклари, сузиш машғулотлари олиб борилади.
Янги боғчанинг очилиш маросимида маҳалла фахрийлари, тарбияланувчиларнинг ота-оналари, мактабгача таълим тизими мутахассислари иштирок этиб, ушбу янги таълим муассасасининг тарбияланувчилари юртимиз ривожига ҳисса қўшадиган, келажаги порлоқ ёшлар бўлиб етишишига тилак билдиришди. Шундан сўнг меҳмонлар боғчада болалар учун яратилган шароит ва машғулотлар мазмуни билан танишди.
Зебо НАМОЗОВА