197-МТМдаги текширувлар нимани кўрсатди?
Бундан бир йил муқаддам ташкил этилган Мактабгача таълим вазирлиги олдида жуда кўп муаммолар ва уларни ечиш вазифаси турибди. Янги МТМларини қуриш билан бир қаторда эски тартибда фаолият юритувчи МТМларда тартиб ўрнатиш ишлари ҳалигача давом этмоқда.
МТВ Ички аудити хизматининг ҳар куни текширувлар олиб бориши натижасида, йирик жиноятлар фош этилмоқда. Шойхонтоҳур туманидаги 197-сонли МТМда аудиторлик текшируви, вазирлик номига келиб тушган маълумот, яъни ота-оналардан бир банка бўёқ олиб келиш талаби билан боғлиқ шикоят юзасидан ўтказилди.
МТМ мудираси хонасида вазирлик аудиторларини ўзини методист деб таништирган аёл кутиб олди. Тегишли хужжатларни тақдим эта олмаган аёл, аслида амалдаги мудиранинг онаси эканлигини тан олди ва бу ерда ишламаслигини айтди. Кейинги терговлар шуни кўрсатдики, авваллари жиноий жавобгарликка тортилган бу аёл аслида МТМнинг пул оқимларини шахсан ўзи назорат қилганлиги аниқлади.
Ўтказилган текшриш ишлари мисли кўрилмаган миқёсдаги ўғрилик ва порахўрликка йўл қўйилганилигини кўрсатди. Амалдаги мудиранинг онаси узоқ йиллар давомида дахлсизлик ва жазосиз қолишга одатланган экан. У МТВ аудиторларига дўқ-пўписалар қилиб, жисмоний путур етказиш таҳдиди билан МТМга тегишли хужжат ва мълумотларни тақдим этишдан бош тортди. Текшириш ишлари ота-оналар тез-тез сўрайдиган саволларга жавобларни аниқлаб берди.
Нима учун фарзандларимизни яхши овқатлантиришмайди?
Аудиторлик ишлари ўтказилган куни меню учун ишлатилиши лозим бўлган 56,2 кг гўшт омбордан олинган, аммо у қозонларгача етиб бормаган. Ажратилган маҳсулотнинг ўрнига бир кун аввал қайнатилган 8,98 кг гўшт топилди. Болалар янги маҳсулотлардан тайёрланган таомларни истеъмол қилишлари лозим. Кейинчалик аниқланишича, амалдаги мудиранинг онаси ҳар куни гўштнинг ярмини ўзи учун олиб қўяр экан. Бундан ташқари, МТВ аудиторлари "навбатчи гўшт" дея талқин қилинадиган гўштни топдилар, бундай гўшт одатда комиссия вакиллари ва текширувчиларга намойиш қилиш учун сақланади. Муассаса тез-тез ва ошкор текширишлар объекти эканини тушуниб, МТМ ходимлари эски гўштни чиқиндилар идишига солиб, ҳужжатларни яшириш учун Маcҳсунстранс машинасини чақиришган.
Нима учун ота-оналар топширадиган туловларнинг ҳажми катта?
2018 йил январидан бошлаб 197-сонли МТМда ота-оналари 180 дан 280 минг сўмга тенг туловларни амалга ошириб келмоқдалар экан. Шу ўринда эслатиш жойизки, амалдаги тарифларга кўра, МТМга бир ойлик тўлов миқдори 155 минг сўмга тенг. Бундан ташқари, ушбу МТМда муассасани моддий қувватлаш жамғармасига ҳар бир бола учун қўшимча равишда кунига ўртача 25 минг сўмлик тўлов амалга ошириб келинган экан. Қонуний ҳужжатларда белгиланмаган барча тўловлар кассага тушмаган. 197-сонли МТМда ноқонуний даромад олишнинг яна бир манбаи сифатида учта тижорат гуруҳларининг мавжудлиги аниқланди, бу эса ушбу МТМга ҳар бир боладан қўшимча 125 минг сўмдан даромад олиб келган. Тижорат гуруҳларидан олинган ўртача ойлик даромади 10 млн. сўмни ташкил етар эди.
Мактабгача таълим муассасасига болани жойлаштиришда "келишиб олиш" мумкинми? МТВ аудиторлари текшириш чоғида 197-сонли МТМга 12 нафар бола йўлланмасиз қатнаётганини аниқладилар. МТМ ходимлари рўйхатга киритилмаган жажжи болакайларни текшриш вақтида эшиги ташқаридан қулфланадиган обморхонага яшириб қўйган эканлар. Бу болаларнинг ота-оналари боғча тўловини нақд пулда амалга оширар эдилар.
МТМда кадрлар билан боғлиқ муаммоларнинг сабаби нима?
Ходимларнинг етишмаслиги билан боғлиқ вазиятда 197-сонли МТМ жамоаси таркибида «ўлик жонлар» топилган.
Тарбиячилар, ҳамширалар ва фаррошлар сифатида рўйхатга олинган одамлар аслида ушбу муассасада ишламаган. Бироқ, бир неча гуруҳлар тарбиячиларсиз фаолият олиб борар, ва болалар ёрдамчилар назорати остида бўлганлар. Асоссиз тўланган ойлик маошнинг ҳажми 2015-2018 йиилар оралиғида 61 млн сўмни ташкил этди. Текширувдан сўнг 197-сонли мактабгача таълим муассасаси раҳбари ўз лавозимидан озод этилди. Бироқ, телефон орқали тушаётган таҳдидлар давом этаётганлиги сабабли ушбу муассасада янги ишчилар кўп ушланиб қолишдан бош тортмоқдалар. Айни пайтда ушбу МТМга раҳбарлик қилиш лавозимини 3 киши рад этган.
Аудиторлик материаллари туман ва Бош прокуратурасига жўнатилди.
Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати