«Менинг бобом, бувим — маҳалламиз фахри»
«Fikr.uz» сайтида очилган махсус блогга 24 апрелдан 24 майга қадар «Менинг бобом, бувим — маҳалламиз фахри» иншолар кўрик-танловида иштирок этишни хоҳлаган 704 ўқувчининг ижодий иши жойлаштирилди.
Айрим иншолар шу даражада таъсирли ёзилганки, танишиб чиққан кишининг кўзлари ёшланиши ҳеч гап эмас.
«Кексаларни эъзозлаш йили» давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида ўтказилган иншолар танлови «ZiyoNet» ресурс маркази ҳамда «Uzinfokom» ҳамкорлигида ташкил этилди. Ўқувчилар иншосида ўз ота-боболари билан фахрланиш, уларнинг эзгу ишларини давом эттириш ҳисси мужассам.
— Белгиланган муддат ичида ижодий ишлар билан танишиб чиқдик. Ўқувчиларнинг дунёқараши кенглиги, фикри теранлиги бизни қувонтирди. Айниқса, Қашқадарё, Навоий вилоятлари ва Чирчиқ шаҳри ўқувчиларининг мавзуга ижодий ёндашгани сезилиб турибди. Жиззах, Андижон ва Сирдарё вилоятларининг деярли иштирок этмаганлиги ҳудудий халқ таълими бошқармаларининг танловга эътиборсизлигини кўрсатади, — дейди «ZiyoNet» ресурс марказининг етакчи мутахассиси, ҳакамлар ҳайъати раиси Гулчеҳра Шаҳобиддинова.
Танлов Қолиблари ва фаол иштирокчиларга ташкилотчиларнинг диплом ҳамда қимматбаҳо совҚалари топширилди.
Ҳулкар ТЎЙМАНОВА,
«Ma’rifat» мухбири