Қўли гул ёш ижодкорлар
Республика « Баркамол авлод » болалар бадиий ижодиёт марказидаги 6 та — « Бичиш - тикиш », « Мунчоқли безак », « Гиламдўзлик », « Дўппидўзлик », « Юмшоқ ўйинчоқ » тўгаракларининг қўли гул 75 нафар ўқувчиси « Ёш ижодкор » кўрик - танловининг якуний саралаш босқичида иштирок этиб , 18 нафари фахрий ўринларга сазовор бўлди .
— «Ёш ижодкор» кўрик-танловининг қуйи босқичларида 3982 нафар ўқувчи қатнашиб, ўз ижод намуналарини ҳавола этди. Бир-биридан ажойиб ва ғаройиб кўйлаклар, дўппилар, ўйинчоғу гиламчаларни кўрганда, болаларнинг ижодкорлиги мураббийлар йўл-йўриғи билан юзага чиққанига гувоҳ бўлдик. Якуний босқичда кўпроқ амалий санъат кўринишидаги ижод намуналарининг энг саралари юқори баµоланди, — дейди марказнинг маданий-оммавий тадбирлар ташкилотчиси Баҳриддин Алимқулов.
«Ёш ижодкор» кўрик-танлови ғолиблари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ҳ улкар Т Ў ЙМАНОВА ,