Миллий кутубхонадан қанча одам фойдаланади?
Ma’naviyat, maktabdan tashqari ta’lim
4 / 04 / 2018
Савол: Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фойдаланувчилари сони қанчага етди ва қандай адабиётларга талаб ошмоқда?
Муҳаммадсодиқ ТЎРАЕВ, ЎзДЖТУ талабаси
Жавоб: Айни пайтда рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар сони 192917 нафарга етди. Аъзолар сони муттасил ошмоқда. Бугунги кунда китобхонлар томонидан фойдаланилаётган адабиётларнинг фан соҳалари бўйича тақсимланиши қуйидагича:
1. Ижтимоий-сиёсий фанлар.
2. Тилшунослик, бадиий адабиёт.
3. Табиий фанлар, тиббиёт.
4. Техника, қишлоқ хўжалиги.
5. Маданият ва спорт.
Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ўқиш заллари хизмати раҳбари Одина ҲАМИДОВА жавоб берди.