Халқона тарбия воситаси
Ma’naviyat, maktabdan tashqari ta’lim
11 / 07 / 2018
Мақол, тез айтиш ва топишмоқларни барча фанларда қўллаш мумкин. Масалан, математика фанида рақамлар иштирок этган мақоллардан фойдаланиш ўқувчининг ақлий қобилиятини ривожлантиради: “Билаги зўр бирни йиқар, билими зўр мингни”, “Етти ўлчаб бир кес”...
Ўқиш дарсида машғулот бошланишидан аввал янги мавзу номини бирор топишмоқда бериш мумкин. Олайлик, 1-синфда “Капалак” мавзусини ўтаётганда жавоби капалак бўлган топишмоқни айтамиз. Тасвирий санъат дарсида ҳам ўғил-қизларнинг рангларга оид кўникмаларини ривожлантириш учун тез айтишдан фойдаланса бўлади. Бундай мақол, топишмоқ ва тез айтишлар ўқувчининг хотирасида қолиб, тарбиясига ижобий таъсир этади.
Насиба БЕРДИБОЕВА