Маърифатли посбонлар
Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига биноан, ҳафтанинг ҳар жума куни Қуролли кучлар тизимида “Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни” этиб белгиланди. Қарор ижросини таъминлаш мақсадида жойларда турли маънавий-маърифий тадбирлар уюшқоқлик билан ўтказилмоқда. Шундай тадбирлардан бири ҳарбий қисмда ташкил этилди. Тадбирда филология фанлари доктори, профессор Сиддиқ Мўмин, фахрий устозлар ҳамда “Ёш китобхон-2018” кўрик-танлови ғолиби Шарофатхон Исмоилова иштирок этди.
— Аскарларимиз қанча кўп китоб ўқиса, маънавияти шунча юксалади. Ҳарбий қисмда ўтқазилаётган мана шундай тадбирлар натижасида оддий аскар Дилшодбек Ҳамроқулов “Аълочи чегарачи” кўкрак нишонига сазовор бўлди, — дейди ҳарбий қисм бўлинмасининг ҳарбий-ватанпарварлик, маънавий тарбия ва ёшлар билан ишлаш бўйича йўриқчиси Н.Абдурасулов.
Шоҳсанам МИРЗАОЛИМОВА