Менинг исмим “Wohruх” эмас!
Туғилган кунимда ижтимоий тармоқдаги саҳифаларга киргач, ғалати ҳолга тушдим: дўстларим табрик йўллашибди. Расм, овозли, видеоли табрикларни кўриб, жуда хурсанд бўлдим. Ёзувли хабарлар ҳам чакки эмас. Мазмунли, имло хатоларисиз ёзилганлари нисбатан кўпроқ. Дўстларимнинг кўпчилиги бўлажак тил ва адабиёт ўқитувчилари-да. Ҳафсаламни пир қилган ҳолат — яқин ўртоғимдан келган хабарда исмим “Wоhruh” тарзида ёзилганидир. Филология соҳасида ўқисам-да, “sh” ҳарф бирикмаси ўрнига “w” белгисини қўллаш мумкинлиги ҳақида бирор жойда ўқимаган эканман. Дўстимга дашном бердим. “Мен доим “sh”нинг ўрнига “w”ни ишлатаман. Клавиатура тугмасидан иккита ҳарфни босгандан кўра шартта “w” ни босиш қулай. Шу белги sh ҳарфи вазифасини бажаради, деб фараз қил. Ҳамма шундай қилади. Бунинг нимаси ёмон!”, деб жавоб берди дўстим.
Қаерга қараманг, сўз ва ҳарф¬ларни бузиб ёзиш ҳоллари кузатилади. Дакки бермоқчи бўлсанг, замон талабини пеш қилишади. Савол туғилади: ҳамма ўзи истаганича сўзлашса, тил қоидалари нима учун жорий қилинган?! Қонун-қоидага кўра, сўзларни бузиб ёзишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Айниқса, адабий тил меъёрлари олдида ҳамма бирдай жавобгар!
Шоҳрух БОБОХОН