Ёш китобхон “Спарк” автомобили билан тақдирланди
Ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини оммалаштириш, уларнинг интеллектуал салоҳияти ва маънавий савиясини ошириш мақсадида ташкил этилган “Ёш китобхон” кўрик-танловининг 10-14 ёш тоифаси бўйича якуний республика босқичи ғолиби аниқланди.
Мазкур танловнинг Саралаш босқичларида 10-14 ёшдаги 2088 нафар иштирокчилардан 14 нафар йигит-қиз республика босқичида ўзаро беллашди.
Республика босқичида қатнашчилар 4 та шарт бўйича синовдан ўтказилиб, ҳакамлар ҳайъатининг белгиланган мезонлари асосида баҳоланди. Якуний натижаларга кўра Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги 24-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Маҳлиё Ўроқова “Ёш китобхон” кўрик-танлови ғолиби деб топилди ва Президент совғаси “Спарк” автомобили билан тақдирланди.
Иккинчи ўринни Тошкентлик Салоҳиддин Қаҳҳоров, 3-ўринни эса фарғоналик Дилрабо Ўткирова эгаллади.