“Йилнинг энг яхши “Баркамол авлод” болалар маркази директори” аниқланди
Халқ таълими вазирлиги томонидан “Баркамол авлод” болалар марказларида фаолият юритаётган директорлар орасидан ташаббускор, ижодкор, масъулиятли ва фаол раҳбарларни аниқлаш, улар ўртасида соғлом рақобатни шакллантириш мақсадида “Йилнинг энг яхши “Баркамол авлод” болалар маркази директори” кўрик-танлови ташкил этилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар беради.
Алоҳида таъкидлаш жоизки, мазкур кўрик-танловни ўтказишдан асосий мақсад директорлар ижодий фаолиятини оммалаштириш, тарғиб қилиш,
касб-маҳоратини ривожлантириш, шу билан бирга ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш орқали “Баркамол авлод” болалар марказларига хизмат кўрсатиш самарадорлигини янада оширишдан иборат.
Танловнинг ҳудудий босқичларида жами 211 нафар директор иштирок этган эди. Ҳудудий босқичда 1-ўринни қўлга киритган 14 нафар раҳбар танловнинг республика босқичида иштирок этишга муваффақ бўлди.
Кўрик-танловда ғолиблар 5 та шарт бўйича аниқланди.
Якуний натижаларга кўра, 1-ўринни Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги “Баркамол авлод” болалар маркази директори Мохларой Абдуғаниева қўлга киритди. 2-ўринга Навоий вилояти Навбаҳор тумани “Баркамол авлод” болалар маркази директори Нодир Шокиров, 3-ўринга Наманган вилояти Учқўрғон тумани “Баркамол авлод” болалар маркази Юлдашева Ферузахон муносиб деб топилди.
Танлов ғолиблари Халқ таълими вазирлигининг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.