Ёшларнинг катта ижод фестивали
Шу кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларда “Камалак” юлдузлари” республика болалар ижодиёти фестивалининг вилоят босқичлари ўтказилмоқда.
Фестивалнинг вилоят босқичларида 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган иқтидорли ёшлар иштирок этаётир.
“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати , Халқ таълими, Маданият ва спорт ишлари вазирликлари ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилаётган “Камалак” юлдузлари” фестивалида ёшлар мумтоз мусиқа, вокал, халқ чолғулари, рақс, тасвирий ва амалий санъат, назм ва наср йўналишларида баҳслашмоқда.
Тадбирларда барча йўналишлар бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланади ва фестивалнинг мамлакат босқичига йўлланма олади.
Шерали НАМОЗОВ
Сирож АСЛОНОВ (ЎзА) олган суратлар.