Ораста қизлар беллашуви
Термиз шаҳридаги Ёшлар марказида «Ораста қизлар давраси» кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
Ўқувчилар илк шартда миллий қадриятлар — кексаларни эъзозлаш, қизларнинг кийиниш ва муомала маданияти, одоб-ахлоқи, тиббий маданияти, ота-она ва фарзанд муносабатлари, эрта никоҳнинг олдини олиш каби мавзуларда саҳна кўриниши намойиш этишди. Иккинчи шартда миллий истиқлол ғояси ва тиббиётга оид саволларга жавоб бердилар. Ўзбек халқ мақоллари ва ҳозиржавобликка бағишланган баҳс ҳам томошабинлар эътирофига сазовор бўлди.
Ҳакамлар ҳайъатининг хулосасига кўра, Термиз шаҳрининг «Сурхон гавҳари» жамоаси биринчи ўринга лойиқ кўрилди. Денов тумани қизлари иккинчи, Қумқўрғон тумани ўқувчилари эса учинчи ўринни эгаллади.
Ғолиб ва совриндорлар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Норқувват ТЎРАЕВ,
«Ma’rifat» мухбири