Қорақалпоғистон тажрибаси оммалаштирилади
Қорақалпоғистон Республикасининг барча шаҳар ва туманларида “Маҳаллаларда маънавий-маърифий ишларни кучайтиришнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмлари” мавзусида ўқув-семинар ўтказилди.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур ўқув-семинарларда шаҳар ва туман ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ҳамда хотин-қизлар қўмиталари раислари, маҳаллалар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашлар ижро аппарати ходимлари, фуқаролар йиғинлари раислари, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, “Нуроний” жамғармасининг ҳудудий тузилмалари раҳбарлари ҳамда умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари директорлари ва уларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари иштирок этди.
Маҳаллаларда маънавий-маърифий ишларни янада жонлантириш, комиссиялар ишидаги камчиликларни бартараф этиш масалаларига алоҳида тўхталиб, бошқа жамоатчилик тузилмалари билан ўзаро ҳамкорлигини мус¬таҳкамлаш зарурлиги таъкидланди.
Семинарлар якунлари бўйича ҳар бир маҳаллада жамоатчилик тузилмаларини кенг жалб этган ҳолда ушбу мавзудаги ўқув-семинарларни ўтказиш, бу соҳада Қорақалпоғистон Республикаси тажрибасини оммалаштириш ҳамда тўпланган ижобий жиҳатларни юртимизнинг бошқа ҳудудларига жорий этиш белгилаб олинди.
Райҳона ХЎЖАЕВА