5 ҳалқанинг маъноси нима?
Ёзги ва қишки олимпия ўйинлари рамзи сифатида танланган беш ҳалқа ва уларнинг ранги қандай маънога эга?
Ориф МЎМИНОВ, Бахмал туманидаги 73-мактаб ўқувчиси
— Ушбу беш ҳалқа сайёрамиздаги беш қитъанинг бирдамлиги рамзи бўлиб, ҳар бири алоҳида — кўк, қизил, сариқ, яшил ва қора рангда тасвирланган. Энг қизиғи, бу рангли ҳалқалар айнан бир қитъани ифодаламайди. Масалан, қизил рангли ҳалқа беш қитъадан исталганини билдириши мумкин. Уни ҳеч ким аниқ айтолмайди. Нега айнан шу ранглар танлаганининг сабаби оддий — улар дунё мамлакатлари байроғида энг кўп учрайди. Демак, ушбу ҳалқаларга кўзимиз тушганида олимпиада, аввало, халқларни ўзаро тинч-тотув ва аҳил яшашга, ҳамиша бирдаму ҳамкор бўлишга чорловчи дўстлик фестивали эканини ҳис этишимиз лозим.