Спортсевар ёшларга кенг имкониятлар
Madaniyat va sport
11 / 01 / 2017
Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар болалар ва ўсмирлар спорт мактабида эркин кураш, миллий кураш, енгил атлетика, футбол, шахмат, сузиш, баскетбол, волейбол, стол тенниси, бадиий гимнастика, бокс, дзюдо каби спорт турлари бўйича машғулотлар йўлга қўйилган.
Замонавий шароитларга эга спорт масканида 1 минг 300 дан зиёд ўғил-қиз маҳорат оширмоқда. Янги йил арафасида Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг 3 миллиард 920 миллион сўмлик маблағи ҳисобидан бунёд этилиб, фойдаланишга топширилган ёпиқ сузиш ҳавзаси спортсевар ёшлар учун янада кенг имкониятлар яратди.
Алишер ИСРОИЛОВ