Ижодий имтиҳон қандай топширилади?
Савол: Бу йил санъат ва маданият йўналишидаги олий таълим муассасаларига қабул тартиби ўзгарди. Жумладан, тест топшириш шарти бекор қилиниб, абитуриентлар фақат амалий топшириқлар билан саралаб олинадиган бўлди. Бўлажак амалий имтиҳонларнинг ўтказилиш тартиби хусусида маълумот берсангиз.
Шаҳноза ЭГАМБЕРДИЕВА,
Андижон қишлоқ хўжалиги институти ўқитувчиси
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 ноябрдаги “Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Олий таълим муассасаларида алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонларни ўтказиш тартиби ишлаб чиқилмоқда. Ушбу масала юзасидан ҳукумат қарори қабул қилингандан сўнг тўлиқ маълумот олишингиз мумкин.
Абдували ХОЛИҚОВ,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги кадрлар тайёрлаш ва олий таълим муассасаларини ташкилий-методик таъминлаш бош бошқармаси бошлиғи