Янги танлов: «Йил талабаси»
Ёшларнинг ўз иқтидор ва истеъдодини намойиш этишига кенг имконият яратиш, рағбатлантириш уларнинг етук ва рақобатбардош кадр бўлиб етишишига замин ҳозирлайди. Жорий йил илк бор мамлакатимиз олий таълим муассасалари ўртасида ўтказилаётган “Йил талабаси” танлови шу мақсадга қаратилган.
— Танлов бешта номинация бўйича ўтказилади, — дейди Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги касб-ҳунар таълимини ривожлантириш маркази “Маънавият ва маърифат” маркази директори Олимжон Худойназаров. — Булар — “Энг ташаббускор талаба”, “Ихтирочи талаба”, “Спортчи талаба”, “Ижодкор талаба” кабилардир. Танловда 2, 3 ва 4-курс талабалари иштирок этиши мумкин. Ғолиб фақат иштирокчи тақдим этган ҳужжатлар асосида эмас, олий таълим муассасаси босқичида ўзи таҳсил олаётган факультет талабалари томонидан (бир талаба бир иштирокчига бир маротаба) овоз бериш йўли билан ҳам аниқланади. Айни кунда олий таълим даргоҳларида иштирокчилардан ариза ва ҳужжатлар қабул қилинмоқда.
Танловнинг олий таълим муассасаси босқичи ҳар йили сентябрь-октябрь ойларида, республика босқичи 20 декабргача ўтказилади.