Магистрлик дипломлари топширилди
Oliy ta’lim
15 / 07 / 2017
Бухоро давлат университетида магистрларга диплом топшириш маросими бўлиб ўтди.
Жамоатчилик вакиллари, профессор-ўқитувчилар, талабалар, ота-оналар иштирок этган тадбирда мамлакатимизда замонавий билимларни пухта эгаллаган юқори малакали кадрлар тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Тадбирда 14 йўналиш бўйича 70 нафар талабага магистрлик даражаси берилди.
Тоҳир ИСТАТОВ (ЎзА).