Ҳоким ўзи таҳсил олган мактабга борди
Бугун республиканинг барча умумтаълим мактабларида бўлгани каби, Шайхонтоҳур тумани Ҳувайдо маҳалласидаги 169-мактабда ҳам 2018–2019 ўқув йили учун биринчи қўнғироқ чалинди.
“Билимлар куни” муносабати билан ташкил этилган тадбирга Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Жаҳонгир Ортиқхўжаев ташриф буюриб, йиғилганларни самимий табриклади.
Тошкент шаҳар ҳокими ўз сўзида мазкур мактабда таҳсил олганлиги, ўқувчилик хотиралари ҳақида тўхталиб, айнан қадрдон мактабида олган билимлари келгусидаги муваффақиятларига пойдевор бўлганлигини алоҳида таъкидлади. Ўқувчиларни аъло баҳоларга ўқишини айтиб, уларга зафарлар тилади.
Тадбир сўнггида Ж. Артикхўжаев 1-синфга қабул қилинган 246 нафар ўқувчиларнинг ҳар бирига Samsung Galaxy Tab A планшетларини совға қилди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати