Педагог тарбиялайди, ўқитувчи ўқитадими?
Umumiy o‘rta ta’lim
2 / 04 / 2018
Савол: Педагог билан ўқитувчининг фарқи нимада?
Дилафрўз ИСОҚОВА,
Зангиота туманидаги 30-мактаб ўқитувчиси
Жавоб: Истеъмолда педагог ва ўқитувчи атамасини синоним сифатида ишлатамиз. Бир қараганда бу тўғри. Аммо айрим қирралари билан иккиси бир-биридан фарқ қилади. Яъни, педагог (юн. paidagogos — тарбиячи) — педагогика мутахассиси; болалар ва ёшларни тарбиялаш ва ўқитиш билан шуғулланувчи, шу соҳа бўйича махсус тайёргарликка эга бўлган шахсдир. Ўқитувчи эса умумий ўрта таълим, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ҳамда олий ўқув юртларида таълим-тарбия ишларини амалга оширадиган, ўқув жараёнига раҳбарлик қиладиган мутахассисдир.
Саволга педагогика фанлари доктори Роҳатой САФАРОВА жавоб берди.