Дарсликлар — халқ муҳокамасида
Таълим жараёнининг юқори савияда ташкил этилиши, ўқувчиларнинг чуқур билим олишида дарсликларнинг ўрни катта. Шу боис мамлакатимизда дарсликларнинг янги авлодини чоп эттириш ва таълим муассасаларига етказиш бўйича муайян тажриба тўпланган. Бироқ ўтган давр мобайнида дарсликларни яратишнинг шаффоф механизми жорий этилмагани, жараёнга тажрибали экспертлар ва амалиётчи-ўқитувчилар жалб этилмагани, муҳокамалар тор доирада ўтказилиб, ота-оналар ва кенг жамоатчилик фикри ўрганилмагани туфайли кейинги йилларда ўқув қўлланмаларининг мазмунида қатор камчиликлар кузатилди.
Шу йил 21 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири раислигида ўтказилган халқ таълими тизими муаммоларига ба ғ ишланган видеоселектор йи ғ илишида ҳам бу масалага алоҳида тўхталиб ўтилди.
Эндиликда Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан дарсликларни ҳар томонлама такомиллаштириш, мазмуни ва дизайнини яхшилаш мақсадида ҳар бир ўқув қўлланмаси электрон шаклда кенг омма муҳокамасига қўйилади. Жараённи амалга ошириш механизмига кўра, Республика таълим маркази 2019-2020 ўқув йилида умумий ўрта таълим мактаблари учун чоп этиладиган дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларни электрон шаклда тайёрлаб беради. Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази дарслик намуналарини вазирликка тегишли сайт ва ижтимоий тармоқларга жойлаштиради. Айни кунда бу борада мутахассислар гуруҳи иш олиб бормоқда. Белгиланган муддатда ушбу режа амалга оширилса, ҳар бир фуқаро ижтимоий тармоқ орқали янги дарслик намуналари билан танишиб, уларни такомиллаштириш борасида фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашиш имконига эга бўлади.
Халқ таълими вазирлиги маълумотига кўра, 1-синф дарсликлари ҳар йили, 2—4-синфларники ҳар 3 йилда, 5—11-синф дарсликлари эса ҳар 5 йилда қайта нашр этилади. 2019-2020 ўқув йилида 1-, 3-, 8-, 9-синфлар учун тўлиқ тўпламда дарсликлар, 2-синф чет тили машқ дафтари, 4-синф чет тили дарслиги ва машқ дафтари, 7-синф чет тили дарслик мажмуаси (дарслик, методик қўлланма, мультимедиа илова) чоп эттирилади. Дарсликларни электрон муҳокамага тақдим этиш босқичма-босқич амалга оширилиб, яқин кунларда 2019-2020 ўқув йилида чоп этиладиган 3 та дарслик (математика, физика ва информатика) намунасини муҳокамага қўйиш кутилмоқда.
— Бугунгача дарслик ва ўқув-методик қўлланмалар 3 босқичда экспертиза қилинган, — дейди Республика таълим маркази директор ўринбосари Ином Хўжамов. — Бир йил олдин чоп этилиши керак бўлган дарсликлар рўйхати шакллантирилиб, ҳар бир вилоятга расмий хат юборилган. Унга мувофиқ, ҳар бир ўқитувчи шу рўйхатдан ўрин олган дарсликнинг айни кунда фойдаланилаётган намунасини таҳлил қилиб, ундаги камчилик ва хатолар, ўзгартирилиши зарур бўлган жиҳатлар борасида таклиф билдирган. Иккинчи босқичда Республика таълим маркази чоп этилаётган дарслик бўйича олимлар, методистлар, ил ғ ор, тажрибали ўқитувчилар иштирокида экспертиза-таҳлил ишларини давом эттирган. Учинчи босқичда дарсликлар олий таълим муаассасаси мутахассислари томонидан кўриб чиқилган. Шу босқичларда йи ғ илган таклиф ва хулосалар умумлаштирилиб, тегишли ўзгартиришлар киритилгандан кейин дарслик чоп этиш учун нашриётга топширилган. Бироқ, очи ғ ини айтиш керак, жойларда ўқитувчилар, олий таълим ўқитувчилари иштирокида ўтказилган муҳокамаларга нечо ғ лик масъулият билан виждонан ёндашилгани бизга қорон ғ и. Сабаби, уларга расмий хат билан мурожаат қилинган ва яна шундай хат билан фикр-мулоҳазалар олинган. Яна бир жиҳати, бу хизматлар учун мутахассисларга ҳақ тўланмаган.
P.S. Мақола нашрга тайёрланаётган пайтда Республика таълим марказининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида 2019-2020 ўқув йили учун нашр этиладиган 3-синф математика ва аниқ фанларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабларининг 9-синфига мўлжалланган алгебра дарсликларининг электрон шакли ва қуйидаги мурожаат пайдо бўлди:
“ Ҳ урматли ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари! Мактаб таълимини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишларнинг мантиқий давоми сифатида 2019-2020 ўқув йили учун чоп этишга тайёрланаётган дарсликлар юзасидан фикр ва мулоҳазаларингизни беришингиз мумкин”.
Ўйлаймизки, кенг жамоатчилик жараёнда фаол иштирок этиб, жўяли фикр-мулоҳазаларини билдириб, фарзандининг таълим-тарбияси ва келажагига бефарқ эмаслигини, фаол фуқаролик позициясини намоён этади.
Зилола МАДАТОВА, tc "Зилола МАДАТОВА,"
“Ma’rifat”мухбири tc
"Ma’rifatмухбири"