Математик фокус ва қизиқарли жумбоқ
Мураккаб фанларни осон тушунтириш ва ўқувчиларнинг қизиқишини оширишда ақлни чархловчи дидактик ҳамда мантиқий топшириқларнинг аҳамияти катта.
1. Математик фокус. Топшириқ: бирор сон ўйланг. Унга 34 ни қўшиб, 12 ни айиринг. Натижага 54 ни қўшинг. Натижадан ўйланган сонни айиринг. Чиққан натижани 40 га кўпайтиринг. Кўпайтмани 10 га бўлинг. Сиз ҳосил қилган сон – 304.
1. 50+34=84
2. 84–12=72
3. 72+54=126
4. 126–50=76
5. 76 х40=3040
6. 3040:10=304
Хўш, фокуснинг сири нимада? Эътибор беринг: Ўйланган сон — 50 га 76 таянч сони турли йўллар билан қўшилмоқда. 34-12+54=76. Ўйланган сон — 50 га 76 ни қўшсак, 126 чиқишини билиб олдик. Шу натижадан яна ўйланган сонни айирсак, 76 сони ҳосил бўлади. 76 сонини шундай сонга кўпайтириш керакки, натижа 3040 ҳосил бўлсин. Бу 40 рақами. 76х40=3040. 3040 ни 10 га бўламиз. Ўйланган сон—50. Ҳар қандай сон билан юқоридаги амаллар тартиби бажарилса, натижа 304 чиқади.
2. Кимда кўпроқ. Топшириқ: Азиз ва Каримда нечта рангли қалам бўлса, Акмал ва Комилда ҳам шунча қалам бор. Каримда 4 та, Акмалда эса 9 та қалам мавжуд. Кимда кўп қалам бор? Азиздами ёки Комилда? Жавоб: Каримнинг шериги Азизда Комилнинг қаламига нисбатан кўп қалам бор.
3. Қизиқарли жумбоқ. Чўпоннинг бир қанча қўйи бор эди. Шу қўйларга унинг чорагини ва яна 10 та қўшиб, 110 та қўй қилмоқчи бўлди. Чўпоннинг нечта қўйи бўлган?
Жавоб: 80 та. 80:4=20 (чораги) 80+20+10=110
4. “Ўйлаб топ”. Аноранинг ёши Ситораникидан 2 марта катта. Алишернинг ёши Ситоранинг ёшидан 7 ёш катта. Уларнинг ёшини қўшсак, 19 бўлади. Уч опа-уканинг ёшини аниқланг.
Жавоб: Анора 6, Ситора 3, Алишер 10 ёшда. 6+3+10=19.
Дилноза НАРЗУЛЛАЕВА,
Вобкент туманидаги 21-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси