Дарсдан “қочадиган” ўқитувчилар
Ҳар душанба мактаб ҳовлисида йиғилиш. Дарсга кечиккан, қочқоқ, хулқи, баҳолари қониқарсиз ўқувчилар рўйхати билан бойиган “Қалампир” деворий газетасининг янги сони намойиш қилинади. Ҳамманинг олдида уялтирсак, танбаллар дарсга вақтида келар. Аммо эртага худди келишиб олгандай иккинчи бола кечикади, гўёки “график”, ўзгармас ҳолат. Ўқувчилар фикри билан қизиқдим. Дарслар зерикарли ва мавзу дарслик доирасида ўтилади. Бундан кўра кўчада юриш афзал эмиш.
Буниси ҳам майли. Дарсдан қочиш ўқитувчига ҳам хослигига нима дейсиз? Директор мажлисга кетганидан фойдаланиб, ўқувчиларга вазифани айтиб, жавоб бериб юборадиган ўқитувчилар ҳам бор экан...
Ким, кимдан ўрнак олмоқда?
Мактабда-ку дарсдан қочиш мумкин, аммо ҳаёт синовларидан қоча олмаймиз. Қилмишимиз ўзимизга панд беради.
Мардона ЗОКИРОВА