Халқ таълими вазири Юнусобод тумани мактаб директорлари билан ислоҳотларни муҳокама этди
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Тошкент шаҳри Юнусобод тумани умумтаълим мактаблари директорлари билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида мактабларни куз-қиш мавсумига тайёргарлиги масаласи кўриб чиқилди.
Шу билан бирга, йиғилиш иштирокчилари мактаблар фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва сифатли таълим хизматларини кўрсатиш мавзуларини ҳам муҳокама этдилар.
Шунингдек, юкламаси паст коэффициентли мактаблар тармоқ мактаблари яратиш учун самарали фаолият юритаётган мактабларга ёки давлат-хусусий шериклик доирасида хусусий инвесторларга берилиши таъкидлаб ўтилди.
Ушбу ташаббусларнинг асосий мақсади барча мактабларнинг фаолиятини яхшилаш ва уларда болаларга сифатли таълим берилишини таъминлашдир.
Учрашув иштирокчилари таълим тизими учун юқори малакали педагогларни тайёрлаш, ўқув дастури, дарсликлар ва ўқитувчиларни қайта тайёрлаш тизимини қайта кўриб чиқиш масалалари бўйича фикрлар алмашилди.
Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати