Тармоқ мактабларининг қандай афзалликлари бор?
Тармоқ мактаблари қандай ташкил этилади ? Унинг қандай афзалликлари бор ?
Халқ орасида нуфузли ҳисобланган мактабларга талаб юқори. Табиийки, бундай мактабларда ўқувчилар сони меъёридан ошиб кетади, таълим сифати пастроқ мактабларда эса ўқувчилар сони кам. Муаммони ҳал қилиш учун мактаб директорларига ўқувчилар сонини ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш талаби қўйилди. Бу вазифани бажара олмаган мактаблар ўша ҳудуддаги бошқа нуфузли мактаблар тасарруфига ўтказилади. Халқ таълими вазирлиги ҳозиртармоқ мактаблари лойиҳаси бўйича иш олиб бормоқда. Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги бир неча мактабда лойиҳа синовдан ўтказилди. Агар кутилган натижага эришилса, буни бутун республикага жорий этиш режалаштирилган.
Саволга Халқ таълими вазирлиги мутахассислари жавоб берди.