Очиқ дарслар ёш педагогларга намуна бўлди
Учтепа туманидаги 106-умумтаълим мактабида бошланғич синф фан ойлиги мазмунли ташкил этиляпти.
Мактаб раҳбари Моҳира Азаматова ва бошланғич синф методбирлашмаси раҳбари Нигора Насриддинова фан ойлиги доирасида ўтказиладиган очиқ дарслар, тарбиявий соат ва тадбирларни мунтазам кузатиб, керакли тавсия-маслаҳатлар беряпти.
Фан ойлиги доирасида ўтказилаётган машғулотларда маҳалла фаоллари ва ота-оналар ҳам қатнашиб, фарзандлари эгаллаётган билим ва кўникмалар ҳақида атрофлича маълумот олишмоқда.
Ойлик давомида кўп йиллик тажрибали педагог Маъмура Яйловованинг ўқиш, табиатшунослик, она тили фанларидан ўтган очиқ дарслари ёш ўқитувчиларга маҳорат мактаби вазифасини ўтади. Ўтказилаётган кўрик-танловларда ўқувчиларнинг ўз иқтидор ва маҳорати, билимларини намойиш этишлари учун етарлича имкон яратилди.
Шерали НАМОЗОВ