Замонавий лаборатория жиҳозлари
таълим сифатини оширишга хизмат қилади
Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси методика маркази томонидан кимё, биология, физика фанлари ўқитувчилари учун ўқув-лаборатория жиҳозларидан самарали фойдаланиш мавзусига бағишланган ўқув-амалий семинар ўтказилди. Тадбирда Республика таълим маркази, туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари методистлари ва ўқитувчилар иштирок этди.
— Сўнгги йилларда шаҳримиздаги мактабларнинг деярли барчаси физика, кимё, биология ўқув хонаси ва лаборатория жиҳозлари, замонавий мебеллар билан таъминланди, — дейди шаҳар методика маркази раҳбари Қаҳрамон Алимардонов. — Натижада бугунги кунда ўқувчиларга давлат таълим стандартлари талаблари даражасида билим бериш учун барча имкониятлар яратилди. Семинарда фан ўқитувчиларига ўқув-лаборатория жиҳозларидан самарали фойдаланиш, ўқувчилар билан лаборатория шароитида ишлашнинг янги методларини дарсга татбиқ қилиш юзасидан тавсиялар берилди.
Амалий семинар давомида ўқитувчилар мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазлари ва таклифларини билдирди.
Нигинабону ҲАБИБУЛЛАЕВА,
ЎзДЖТУ талабаси
Бурҳон РИЗОҚУЛОВ олган сурат.