Тажриба алмашиш муҳим
Зангиота туманидаги 56-мактабда таълим муассасаларининг чет тиллар ўқитувчилари жам бўлишди. Туман ХТМФМТТЭ бўлими томонидан ташкил этилган «Чет тили дарсларида илғор педагогик технологиялардан фойдаланиш, «Маҳорат мактаблари» фаолиятини яхшилаш» мавзусидаги семинарда фан ўқитувчилари бошланғич ва юқори синфларда хорижий тилларни ўргатиш бўйича ўзаро тажриба алмашдилар.
— Бугун таълим муассасаларида болалар бошланғич синфлардан бошлаб чет тилларни катта қизиқиш билан ўрганмоқда, — дейди инглиз тили фани ўқитувчиси Раъно Абдураҳмонова. — Бу эса уларнинг хорижий тилларни пухта эгаллашига замин яратади. Биз педагоглар ёшларнинг қизиқишларини янада рағбалантириб, уларнинг мазмунли билим олишига имконият яратишимиз керак. Бунда тажриба алмашиш, очиқ дарсларни кузатиб муҳокама қилиш, замонавий ахборот технологияларидан унумли фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга.
Семинарда мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчилари — М.Ҳосилованинг 1-синфларда ўтган «My friend», И.Иминованинг 8-синфларда ўтган «Listen to the radio» мавзуларидаги очиқ дарслари кузатилди.
Дилором РАСУЛОВА,
бошланғич синф ўқитувчиси