Она Ватанга дахлдорлик туйғуси
Umumiy o‘rta ta’lim
22 / 01 / 2016
Жажжи қалбларда она юртга муҳаббат, ҳурмат ва садоқат туйғуларини уйғотиш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишига ҳар бир педагог масъулият билан ёндашиши зарур. Буни яхши англаган Шайхонтоҳур туманидаги 324-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Нафиса Раҳматова дарсларни таълим ва тарбияни уйғунлаштирган ҳолда интерфаол усулларда ўтиб келмоқда.
— Ҳар бир дарс аввалида ўқувчилар билан оила, Ватан, табиатга дўстона муносабатда бўлиш каби мавзуларда кичик суҳбатлар ўтказаман ва уларнинг фикри, муносабати билан қизиқаман, — дейди Нафиса Раҳматова. — ¡қувчилар қалбида туғилиб ўсган юртига дахлдорлик туйғусини мустаҳкамлашда бу каби кичик суҳбатлар, мунозаралардан фойдаланишнинг аҳамияти катта.
Бурҳон РИЗОҚУЛОВ