Мактабнинг янги биноси
Umumiy o‘rta ta’lim
13 / 02 / 2016
Президентимиз раҳнамолигида таълим тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар жараёнида замонавий мактаб ва коллежлар барпо этиш, уларни зарур жиҳозлар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Сурхондарё вилояти Ангор туманидаги 31-умумтаълим мактабининг жорий йил бошида фойдаланишга топширилган янги биноси ушбу эътибор самарасидир.
Кенг ва ёруғ ўқув хоналари, замонавий лаборатория, ахборот-ресурс маркази, спорт инвентарлари билан таъминланган спорт зали таълим сифати ва самарадорлигини янада оширишга хизмат қилмоқда.
Фарҳод АБДУРАСУЛОВ (ЎзА) олган сурат.