Замонавий таълим андозалари асосида
Umumiy o‘rta ta’lim
17 / 02 / 2016
Тошкент вилояти Бекобод шаҳридаги 16-умумтаълим мактаби да қарийб минг нафар ўқувчи замонавий таълим андозалари асосида пухта билим эгалламоқда.
Таълим масканининг синф хоналари ўқув ва кўргазмали қуроллар, технологик воситалар билан таъминланган. Президентимизнинг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида йўлга қўйилган интерфаол услубдаги инглиз тили сабоқлари ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотмоқда.
Суратларда: Тошкент вилояти Бекобод шаҳридаги 16-умумтаълим мактабининг инглиз тили машғулотларида.
Оқил ҒУЛОМОВ ( ЎзА ) олган суратлар.