Ўқувчилар мактабни соғинди
Ёзги таътил Диёрбекнинг қалбини соғинчга тґлдирди. Бирор баҳона топилди дегунча у жонажон мактаби томон ошиқади. Муассасада мактаб ярмаркаси ташкил этилгани айни муддао бґлди. Чунки интиқиб кутилган янги ўқув йили учун у ўқув қуроллари ва бежирим формага эга бўлади.
Мамлакатимиз бґйлаб ташкил этилган 1325 та мактаб ярмаркаси бугун Диёрбек сингари қалби соғинч ва орзуга тўла минглаб ўғил-қизларнинг янги ўқув йилига тайёргарлик кўришлари учун қулайлик яратмоқда.
Пойтахтимизнинг 258-мактабидаги мактаб ярмаркаси ҳам ўқувчилар ва ота-оналар билан гавжум. Растадаги мактаб формаларининг сифати, нархи, бичими ота-оналарда кўпроқ қизиқиш уйғотаётган бўлса, ўқув қуроллари, дафтару сумкалар ўқувчилар эътиборини тортяпти.
— Мактаб ярмаркаси таълим масканининг ўзида очилгани жуда қулай бўлди, — дейди Нигора Норматова. — Болаларимизга мактаб учун керакли барча нарсаларни шу ердан харид қиляпмиз. Маҳсулотларнинг сифати, нархи ъаммага манзур бўляпти.
Ярмарка растасидан нимадир қидираётган ўқувчига кўзимиз тушди.
— Кундалик дафтар қидираётгандим, — дейди 6-синф ўқувчиси Аслиддин Акрамов. — Доим дафтарларим муқовасида севимли қаҳрамонларим сурати бўлишини истайман. Менинг қаҳрамоним — Амир Темур бобомиз. Аммо ундай дафтар тополмадим. Шунинг учун мана бу чарм муқовали кундалик дафтарни сотиб олдик. Менга ёқди.
Зилола МАДАТОВА,
“Ma’rifat” мухбири