Педагоглар маҳорати оширилди
Тошкент давлат иқтисодиёт университетида мазкур олий таълим муассасасига бириктирилган академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқитувчилари учун 24 соатлик “Маҳорат мактаби” машғулотлари ва ўқув семинар ташкил этилди.
Семинарда Тошкент шаҳри ва вилояти ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидаги касб - ҳунар коллежларининг 50 дан ортиқ педагоглари иштирок этди .
“Маҳорат мактаби” машғулотлари “Иқтисодиёт назарияси”, “Макроиқтисодиёт”, “Микроиқтисодиёт”, “Маркетинг”, “Менежмент”, “Сервис”, “Туризм”, “Бухгалтерия ҳисоби”, “Аудит”, “Банк иши ва халқаро валюта-кредит муносабатлари” каби фанлар доирасида ҳамда “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари ўқув жараёнига замонавий таълим технологияларини жорий этиш” мавзусида ташкил этилди.
Айтиш мумкинки, мустақил фикрловчи, ҳар томонлама етук шахсни тарбиялаш, юқори малакали мутахассислар тайёрлаш таълим турлари ўртасидаги мантиқий узвийлик ва яхлитликни таъминлашни тақозо этади. Юртимизда бу борада ўзига хос тажриба шаклланди. Айниқса, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари йўналишлар бўйича олий ўқув юртларига бириктирилди. Жумладан, Тошкент давлат иқтисодиёт университети 2та академик лицей ва 77та касб-ҳунар коллежи билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда.
— Ґамкорлик доирасида олий ўқув юртимиз томонидан ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг махсус фан ўқитувчилари салоҳиятини юксалтириб боришга қаратилган турли тадбир, семинар-тренинг, конференциялар ўтказиб келинмоқда, — дейди университетнинг академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари билан ишлаш бўлими бошлиғи И.Неъматов. — “Маҳорат мактаби” машғулотларини ташкил этишдан мақсад ҳам ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқитувчиларининг иқтисодий фанлар ҳамда замонавий таълим технологиялари бўйича билимларини чуқурлаштириш, малакаларини ошириш ҳамда уларга ўқув-услубий жиҳатдан амалий ёрдам кўрсатишдан иборат.
Машғулотларда асосий эътибор фаннинг ўқитиш методикаси, янгилик ва ютуқларга қаратилди. Ўқув машғулотларни университетнинг етакчи профессор-ўқитувчилари олиб борди.
Машғулотларнинг сўнгги куни иштирокчилар учун университет ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ташкил этиш бўйича билим ва кўникмаларни шакллантириш” мавзусида ўқув-семинар ўтказилди.
Аброр УМАРҚУЛОВ, tc " Аброр
УМАРЈУЛОВ,"
«Ma’rifat» мухбири