Давлат намунасидаги диплом нега еттита сон билан рақамланади?
Савол: Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси битирувчиларига бериладиган давлат намунасидаги диплом нега еттита сон билан рақамланади? Улар нимани билдиради?
Мафтуна РАББИМОВА, Янгийўл тиббиёт коллежи 3-босқич ўқувчиси
Жавоб: Академик лицей ва касб-ҳунар коллежи битирувчиларига бериладиган дипломнинг еттита рақамли сонлар билан кодланишининг боиси, унда ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг тайёрлов йўналишлари, касблар ва ихтисосликлар таснифланади. Яъни биринчи рақам — узлуксиз таълим тизимида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими босқичи (таълимнинг халқаро стандарт классификацияси асосида), иккинчи рақам — билим соҳалари коди, учинчи ва тўртинчи рақамлар — тайёрлов йўналишлари коди, бешинчи, олтинчи ва еттинчи рақамлар — касбларнинг тартиб рақамини ифодалайди.
Шоҳиста МАҚСУДОВА, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази мутахассиси