Пойтахтдан уй олиш мумкин, фақат...
Савол: Пойтахтда яшаб, ишлаётган, ижод қилаётган бошқа вилоятлик фаол ёшлар Тошкент шаҳридаги «Ёшлар уйлари»дан олиш имконига эгами?
Дадахон МУҲАММАДИЕВ,
ёш ижодкор
Жавоб:Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 сентябрдаги «Мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган Низомнинг 7-бандида ёшлар уйлари эр-хотиннинг доимий яшаш жойига қараб берилади, дейилган. Ушбу қарорнинг 10-бандида эса ҳудудий комиссия уй олаётган ёш оиланинг уй-жойга муҳтожлигини ўрганиши белгиланган.
Таъкидлаш зарурки, ҳудудий комиссиялар бир-биридан мустақил ҳолда фаолият юритади. Уй-жой олмоқчи бўлган ёш оила доимий яшаш жойидан ҳужжат топширади. Ҳудудий комиссия ўрганиши натижаси ижобий бўлса, ёш оила ҳужжат топширган ҳудудидан уй-жойга эга бўлади.
Баҳром ИЛҲОМЖОНОВ,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи юридик хизмат бўлими мудири