«Биринчи китобим»га талаблар
Савол: «Биринчи китобим» лойиҳасида китобини нашр эттириш учун ёш ижодкорларга қандай талаблар қўйилган? «Иккинчи китобим» лойиҳаси учун-чи?
Исломжон ҚЎЧҚОРОВ,
журналист
Жавоб: Юртимизда иқтидорли ёшларга яратилган шарт-шароит ва имкониятлар ҳар қандай ижодкорнинг ҳавасини келтириши табиий. Шеърият, наср, драматургия, публицистика, болалар адабиёти, адабиётшунослик ва бошқа жанрларда муваффақият билан қалам тебратаётган ёш ижодкорларнинг энг яхши асарлари «Биринчи китобим» лойиҳасида муттасил нашр этиб келинмоқда. Мазкур лойиҳада 2010 йилдан буён Ёзувчилар уюшмасининг «Ижод» фонди томонидан «Биринчи китобим» сериясида 1 миллиард 300 миллион сўм маблағ сарфланиб, 73 номда, жами 1 миллион 220 минг нусхада ёш ижодкорларнинг китоблари нашр этилди ва улар республикамизнинг барча таълим муассасаларига бепул етказиб берилди. Шуни алоҳида айтиб ўтиш лозимки, лойиҳада республика ёш ижодкорлар семинарида устозлар томонидан нашр учун тавсия этилган ёшларнинг асарларигина нашр этилади.
«Иккинчи китобим» лойиҳаси мавжуд эмас.
Саволларга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси масъул котиби Муҳиддин АБДУСАМАТОВ жавоб берди.