Ёш математикларимиз муваффақияти
Yoshlarga oid davlat siyosati
4 / 08 / 2018
Болгариянинг Благоевград шаҳрида талабалар ўртасида ўтказилган анъанавий 25-халқаро математика олимпиадасида юртимиз ёшлари ҳам муносиб иштирок этди.
Иштирокчилар икки кун давомида алгебра (чизиқли ва абстракт), анализ (ҳақиқий ва комплекс), геометрия ва комбинаторика соҳасидаги масалаларга инглиз тилида ечим топишга ҳаракат қилди.
Ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра, ЎзМУнинг математика факультети 4-курс талабалари — Ҳакимбой Эгамберганов ва Шоҳрух Иброҳимов олтин медалга сазовор бўлди. Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети механик муҳандислик факультети 3-курс талабаси Фаррух Муҳаммадиев ва ЎзМУнинг математика факультети 1-курс талабаси Толибжон Исмоилов бронза медални қўлга киритди.
Ҳасан МЎМИНОВ