Хоразмда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги халқаро олимпиада бошланди
Талабалар ўртасидаги математика фанидан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги I халқаро олимпиаданинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси академиги Шавкат Аюповлар барчани табриклади ва иштирокчиларга омад тилади.
Пиза университети профессори Бартолоцци мукофоти соҳиби Марко Абате халқаро олимпиада қатнашчиларига онлайн табрик йўллади.
Урганч шаҳрида жойлашган Ёшлик спорт комплексида халқаро олимпиада иштирокчилари математика фанидан топшириқларни бажаришга киришишди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур олимпиада юртимизда биринчи маротаба ташкил этилиб, унда дунёнинг 20 та давлатидан 58 та университетнинг 334 нафар талабалари иштирок этмоқда.