Спортчи қизларга Президент совғаси
Yoshlarga oid davlat siyosati
25 / 03 / 2017
Фарғона вилояти Қувасой шаҳридаги умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг спорт билан мунтазам шуғулланаётган ўқувчи қизларига Президент совғаси – спорт либослари топширилди.
Тадбирда мамалакатимизда болалар спортини ривожлантириш, хусусан, қизларни спортга кенг жалб этиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор юксак самаралар бераётгани таъкидланди.
500 нафар спортчи қизга миллий анъаналаримиз асосида тайёрланган спорт либослари тантанали топширилди.
Муқимжон ҚОДИРОВ,
ЎзА мухбири